Qaytar dunyo
Бир ўзига тўқ бой хонадон бор экан. Ўғил ишга пул топиш мақсадида эрталаб чиқиб кетиб уйга кеч қайтаркан деярли оила аъзоларини кўрмасaкан. Отаси хар куни олдимда бироз ўтир деса иш кўп деб чиқиб кетар экан. Орадан кунлар ўтиб қариб қолганда ўғлини олдига чақириб васият қилибди: «Мен ўлганимдан кейин бир оёғимга пайпоғимни кийдириб кўмгин кейин бир жойни айтиб шу ерга хат ёзиб қўйганман мени кўмганингдан кейин ўқигин» деб васият қилибди. Кунларни бирида отаси дунёдан кўз юмибди. Ўғил домлага: «Отам бир пайпоқни кийдириб кўмишимни васият қилгандилар» дебди. Домла: «Мумкин эмас» дебди. Ўғил домлага пул бераман дебди, дўқ қилибди. Домла: «Мумкин эмас унақада жаноза ўқимийман» дебди. Иложсиз фарзанд отасини васиятини бажаролмабди. Отасини пайпоқсиз кўмиб уйга келиб айтган жойидан хатни олиб ўқибди. Ўғлим мен хам ёшлигимда сенга ўхшаб ота онамни олдида бир лахза хам ўтирмагандим молу дунё йиғиш билан овора бўлдим. Kечаю кундуз ишда бўлардим лекин шунча топган давлатим бўлиб туриб битта ПАЙПОҚ ни хам олиб кетолмадим...

Ҳаммамиз бой бўлишни кўп-кўп пул топишни хохлаймиз. Хаётда қийналмасдан яхши яшашни хохлаймиз. Куни бўйи ишда юрамиз оиламизга ота-оналаримизга эътибор бермаймиз, мақсад пул топиш ва яхши яшаш бўлиб қолган лекин ҳаётда пулдан устун нарсалар хам бор меҳр -оқибат. Хамма нарсани ози яхши
бўлганидек дунё матосиниям пулниям ози ширин, лекин ҳозир жуда кўпчилигимиз ишга пул топишга шунчалик берилиб кетганмиз... оиламизга ота-онамизга этибор қилгани вақтимиз йўқ... Доим иш кўп деймиз... шу топган пулларимизни мол дунёмизни қаёққа олиб кетоламиз? бир кун албатта бу дунёдан кетамиз топган пулларимизни олиб кетоламизми? Азизлар у дунёга кафандан бошқа ҳеч нарса олиб кетолмаймиз... ўзимизга керакли давлат топайлик чегарада қанча юкимиз кўп бўлса шунча кўп жавоб бергандек у дунёда хам жавоб берадиган нарсамиз кўп бўлса кўп, кам бўлса кам жавоб берамиз...
Xудoйим ҳаммамизни яхши амал қилувчилардан қилсин....!!!
Mualif: DaVRoN Bek (orginal) ™
Yozilgan vaqti: 30 Dek 2015 в 12:20
Hikoyalar | Qayg`uli hikoyalar
Orqaga qaytish