iIbrat bulsin
Ибрат бўлсин...
Сафарда юрган бир инсон жуда қаттиқ йиғлаетган экан. Ака нега бунчалик йиғлаяпсиз, дея сўрашибди. У киши жавоб берибди:
- Қори ака ман сизни бугун онамни эхсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар.
Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётни кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Бугун Эмиратда бўлсам, эртага Туркияда бўлиб, орзу ҳавас қондирдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай. Бугун биз бормиз эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақувват" деб ғафлатда бўлибману,
Онамнинг жонига харидор келишидан бехабар қолибман. Мана 64 ёшларида онам дунёдан ўтиб кетдилар. Ибодат қиламан. Кечаси хуфтон намозига турганимда, Аллоҳга илтижо қилиб сурайман. Ё Раббим, бугун тушимда озгина бир фурсат бўлса ҳам онамнинг дийдорини кўрсатгин. Тушимда онамни курсам ҳам майлийди, мен розиман Аллоҳим" деб илтижолар қилдим. Кийимларини ҳидлаб, ҳидларини топа олмадим.
Тушларимда ҳам онамни кўра олмадим. Мана шу жиҳатларим билан, ғафлатда қолганим, ўзимга таъсир қилиб кўзимга ёш келади" деган экан.
Шу ривоятдан анча таъсирландим. Ғафлатда юрган дўстлар бўлса, ғафлатдан уйғониб ҳоли-ҳаёт бўлган ота-онани қадрига етиб уларнинг дуоларини олиб юриш
барчамизага насиб этсин.
Mualif: ♔ βɤ Ξ Տჩ๐XcHєєK Ξ ❤
Yozilgan vaqti: 18 Iyun 2017 в 18:21
Hikoyalar | Ibratli xikoyalar
Orqaga qaytish