Turmush choraxalari
•••Кумри опа куш келин туширди. Уч йил утгач катта угли икки фарзандли булди. Кичиги эса хамон бефарзанд эди. •••Келинини тугмас деб аллакачон хайдаб юборган булардию бунга сабаб тополмасди. Чунки келинининг на тили, на жаги бор, эртадан кечгача уйда томоркада ишлар, молларга карар, кайнонасининг иззатини жойига куяр эди. •••Шунда хам кайнона катта келини тарафида эди. •••Бир куни уларни кургани кудаси келди. -Кудажон, энди шу кизимни шифокорга курсатсаммикан девдим, деди. •••Кумри опанинг энсаси котди. -Аллох бола бермаса, шифокорларнинг кулидан нима иш келарди?! -Шундай дейсизу лекин чикмаган жондан умидда- ялиниб гапирди кудаси. -Майли оборинг. Аммо шифокорингиз бола курмайди деса, тугри уйингизга олиб кетаверинг,-нихоят рози булди •••Кумри опа. Насиба хола икки ут ичида колди. Агар ростдан кизи фарзанд курмасачи? Эри билан кандай инок яшашади, бир бирларини еру кукка ишонмайди. Эри хатто бола асраб олишни хам таклиф килган. Эртасига Адхам •••Зумрадни олиб шифохонага кетди. -Сизни хам текширишимизга тугри келади,- деди шифокор Адхамга. •••Икковингиз анализ топширинглар. Орадан куп утмай натижалар чикди. Аммо бу Адхам учун нихоятда огир эди. -0чигини айтиш керак,- деди шифокор, - хотинингиз фарзанд кура олади, аммо сиз бундан махрумсиз. Эр хотин уйга тушкун холатда кайтишди. Кумри опанинг нима гап деган суровига хали маълум эмас деб жавоб беришди. Адхам бир неча кун эзилиб юрди, кейин катъий карорга келди шекилли •••Зумрадга караб: -Энди ажрашмасак булмайди, сени фарзанд куриш бахтидан махрум этишга хакким йук,- деди маюс охангда. -Нималар деяпсиз?- Зумраднинг бу гапдан капалаги учиб кетди, ва катъий туриб шундай деди. - Огир пайтда сизни ташлаб кетаманми? •••Хечамда бу хакда уйламанг хам. Бола асраб оламиз! Адхам у деди бу деди барибир Зумрадни кундиролмади. •••У хотинини жон дилидан яхши курарди. Тили кет деб турса хам, дили кетма дерди. Яна аввалгидек яшай бошлашди. •••Кайнонанинг эса жаги тинмасди. -Ана айтмадимми?- деб шангилларди уззукун. Бола курсангиз шу пайтгача курардингиз, углимни умрини бекорга утказказяпсиз. •••Бу гап сузлар Зумрадга огир ботар, тишини тишига куйиб чидар эди. Бир куни кечкурун акасининг кизи шундай деб колди: -Амаки бувим кеннойимни уришганлари уришган. Кет дейдилар. Кеннойим индамайдилар. Хали карасам йиглаб утирган эканлар. •••Адхамни юраги оркасига тортиб кетди. -•••Факат бугун урушдиларми кенойингни?- суради кизалокдан. -Йук хар куни уришаверадилар. ••• Адхам онасининг ёнига кирди. -Шу ростми ойи?-дабдурустдан суради. -Нима гап?- она хайрон булди. -Келинингизни хайдармишсиз, кун буйи уришармишсиз. -Э шунга шунча вахимами?- деди •••Кумри опа. •••Тугрида бу хотининг кет деса хам кетмайди. Качонгача боласиз юради ахир. Гап шу бу уйдан бугун кетади ёки мен кетаман. -Ойи... -Гап битта кушниларга хам кушилолмай колдим, чакир куч куронини йигиштирсин. -Ойи булди килинг шу гапларни, келинингизда айб йук, айб менда. -Энди ёлгон гапириб хотинингни ёнини олмокчимисан, мени ахмок киламан деб уйлама. -Ойи хеч ким сизни ахмок килмокчи эмас, айб менда шифокордан сураб келинг ишонмасангиз. •••Энди Кумри опанинг нафаси ичига тушиб кетди. -Ростданми? -Рост, Зумрадга бошка турмуш кур, фарзандли бул, розиман, дедим унамади. Кумри опа хаёлга толди. •••Шу кундан бошлаб келинига булган муносабати узгарди. Бир куни Кумри опа иккала углини чакириб деди. -Бахром шу тугиладиган болангни Адхамга бер, бегонани боласини асраб олгандан уз жигариники булсин,-деди. ••• Ака уканинг нияти хам шундай эди. Нихоят олти йил деганда Зумрад багрига чакалок босди. Орадан бир йил вакт утди. Зумрад фалон жойда зур даволовчи духтир бор деб эшитди. Куярда куймай Адхамни олиб борди. Адхам ойлаб шифокорни айтганини килди. -Энди сиз бутунлай соппа- согсиз, фарзандли булишга кодирсиз,- деди шифокор. ••• Орадан йиллар утиб, Зумрад кетма кет турт фарзанд курди. Кумри опа уларни хеч кимга ишонмай узи катта килди. - •••Келинимдан ургилай,- дейди у каёкка борса. Узининг андишалиги, мехнатсеварлиги, камтарлиги билан мени тарбиялади. Мен али десам, у вали деб турганида эди, турмуши аллакачон бузулиб кетган буларди.
Mualif: Malika (k)
Yozilgan vaqti: 18 Mart 2016 в 12:34
Hikoyalar | Ibratli xikoyalar
Orqaga qaytish