Otamning sevinch yoshlari
____Камтарона ҳаёт кечирувчи бир мусулмон хонадонида кечки дастурхон ёзилган...
___Эшик тақиллади. Бу вақтда отаси билан суҳбатлашиб ўтирган ўғил бориб эшикни очди. Тўсатдан бир киши салом-аликсиз бостириб кирди-да,отанинг олдига бориб: “Аллоҳдан қўрқмайсанми?! Қарзларингни тўла, керагидан ортиқ кутдим, сабрим тугади. Агар ҳозироқ бермасанг, кўрадиганингни кўрасан”, – деб дағдаға қилди.Отасини бу ҳолатда кўрган ўғил кўзларида ёш билан: “Отамнинг қарзлари қанча эди?” – деб сўради.
___Ҳалиги киши: “1 000 000 сўм.” Йигит: “Отамни ўз ҳолига қўйинг. Мен ҳозир чиқаман”, – деб, хонасига кириб кетди. Бу ерда у анчадан буён ойлик маошидан йиғиб юрган 500 000 сўм бор эди.
___Ўғил пул кийим жавонида турганидан кўра, у билан отасини қийин вазиятдан қутқаришни афзал билди. Аслида, ота ва ўғли ўртасида ҳеч қандай сир ёки келишмовчилик йўқ эди. Иккиси ҳам ўз ишларида бир-биридан маслаҳат сўрар, муаммоларни биргаликда ҳал қилар эдилар. Лекин нимадир бўлди-ю, ота бировдан қарз олишга мажбур бўлди. Бунда оиласи, хусусан, ўғлини хабардор қилгиси келмади. Чунки у баъзи ишларни режалаштириб, агар уддасидан чиқолса, олган қарзини ўз вақтида қайтармоқчи эди.
___Ўғил ҳақдорнинг олдига келди: “Бу отам қарзининг бир қисми. Қолганини тез орада қайтарамиз”, – деди. Бундан кейин отасига қайта йўлиқмаслигини ва унинг қарзларини фақат ўзидан сўрашини тайинлади. Уни кузатиб, эшикни ёпди. Сўнг отасининг олдига бориб, пешонасидан ўпди ва: “ОТАЖОН! Сизнинг қадрингиз пулнинг қадридан улуғдир. АЛЛОХ умр берса, соғ-саломат бўлсак, ҳамма нарсани топса бўлади. Сизни бу ҳолда кўришга чидай олмайман. Агар пулим етганида, қарзингизнинг ҳаммасини тўлаган бўлар эдим. Оппоқ соқолингизга кўзларингиздан ёш тўкилмасин”,– деди.
___Отаси ўғлини қучоқлаб йиғлаб юборди, юзларидан ўпди: “АЛЛОХ сендан рози бўлсин. Ўзи истакларингни рўёбга чиқарсин”, – деб дуо қилди. ОТАнинг кўзларидан тўкилаётган ёшлар оддий эмасди. У севинч, розилик кўз ёшлари эди!
___Эртасига ўғли ўз вазифаси билан машғул бўлиб турган вақтда анчадан бери кўришмаган дўстларидан бири келиб қолди. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашишгач, дўсти унга шундай деди: “ДУСТИМ, кеча бир тадбиркор билан учрашдим. У мендан ихлосли, ишончли, чиройли хулқли, ишни яхши бажаришга қуввати ва истаги бор кишини топишимни сўради.
___Мен сендан кўра муносиб кишини топа олмадим. Аризангни тезроқ топшириб, ишни қабул қилишга нима дейсан. Бугун кечаси иш берувчи билан кўришамизми?!”.Ўғилнинг юзи қувончдан порлади ва : “Бу отам дуоларининг ижобати. АЛЛОХ уни ижобат қилди”,– дея АЛЛОХга ҳамд айтди. Кечга яқин тадбиркор билан учрашди.
___У йигитни кўриши билан: “Бу мен қидираётган инсоннинг айнан ўзи”, – деб хурсандлигини яширмади. Ундан олдинги иш жойидаги ойлик маошини сўраб, “300 000 минг сўм” деган жавобни олди. Сўнг: “Эртага эрта тонгда бориб, аризангни топшир.
___Ойлик иш ҳақинг 700 000 сўм бўлади. Умумий фойданинг 10 % ҳам сеники. Янги машина, бундан ташқари аҳволингни яхшилаб олишинг учун олти ойлик маошинг олдиндан берилади”, – деди.
___Йигит бу гапларни эшитиб йиғлаб юборди. Бу ҳолатнинг гувоҳи бўлаётган тадбиркор ундан нима сабабдан йиғлаётганини сўради. У икки кун олдин нималар бўлиб ўтганини айтиб берган эди, тадбиркор зудлик билан отасининг қарзлари тўланишини буюрди. ОТА-ОНАнинг ҳурмати, инсонларнинг муаммоларини ечиш ва уларнинг қарзларидан халос қилишнинг самараси ана шундай бўлади.
_____Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ота-оналаримизни эъзозлашимиз улуғ иш. Зеро, Роббимиз ўзининг розилигини уларнинг розилигига боғлиқ қилиб қўйди. АЛЛОХ таоло Қуръони каримда: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва ОТА-ОНАга яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма🌺
Mualif: ‬‬‬ YouTuber
Yozilgan vaqti: 6 Yan 2016 в 19:12
Hikoyalar | Hayotiy voqealar
Orqaga qaytish