14-yanvar tabrigi
14 январ – Ватан ҳимоячилари куни!


Ватан – бахти, Тинчлик унинг бахтиёри,
Шу тупроқдан ўзга унинг йўқ диёри,
Юрагига бўйсунгайдир ихтиёри,
Бир ўзига бек бўлади, аскар деган!

Мудом шайдир, элининг ҳар хизматига,
Шукур дегай йигит номлиғ омадига,
Эрк кийими бир ярашгай қоматига,
Жасоратдан кўрк олади, аскар деган!

Ўлжа излаб чиққан бўри, овдан эмас,
Йўлин тўсган деворлар-у, ғовдан эмас,
Юрт тинчига рахна солган ёвдан эмас,
Бир Худодан қўрқолади, аскар деган!

Орин асрар, миллат – юрак шонасининг,
Қўрқуви йўқ, кўнгил деган хонасининг,
Ортда турган Эл деган бир онасининг,
Оқ сутидан эрк олади, аскар деган!

Темур сўзи бирла бошлар, сўз бошини,
Ёролмайди, қоя тошлар бўз бошини,
Осмон қадар баланд тутиб, ўз бошини,
Ғаним бошин эголади, аскар деган!

Курашгайди, шу элнинг оҳ- зори учун,
Ўзбек деган эл ғурури бори учун,
Ватан деган мамлакатнинг ори учун,
Ўлимга ҳам тик боради, аскар деган!

Тинчлик деган бахт олдида шон не бўпти,
Эл ороми учун ширин он не бўпти,
Кечмоқ керак бўлса агар, жон не бўпти,
Жонини ҳам тикворади, аскар деган!!!


Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жонини ҳам аямайдиган мард ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлишсин!!!
Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!!!
Mualif: ‬‬‬ UzPranks [YouTube]
Yozilgan vaqti: 14 Yan 2016 в 21:12
Hikoyalar | Dil izhorlari
Orqaga qaytish