99-ta atirgul ohiriga yetmagan sevgi
Тақдир икки севишганни бир биридан айирибди. Йигит чет элга кета туриб:
- "Мен сенга 100 та атиргул юбораман, агар 100 атиргул юборсам мени кутгин, агар 99 та юборсам мени кутмагин деганим бўлади" деб айтибди. Орадан вақтлар ўтиб йигитдан қизга гул ва хат келибди. Қиз қувониб гулларни санаса 99 та экан, яна қайта-қайта санабди, хатни ўқишга ботинолмай яшириб қўйибди. Сўнг отасини дўстининг ўғлидан совчилар келибди ва турмушга чиқишга розилик берибди. Тўй куни йигит чет элдан қайтиб қизни ёнига бориб, нега кутмаганини сўрабди. Қиз гуллар 99 та чиққанини айтибди. Йигит хатни ўқидингми деб сўрабди, қиз эса ўқишга ботинолмаганини айтибди. Шундан сўнг йигит бахтли бўл, фақат хатни албатта ўқиб кўргин деб ортига қайтибди. Қиз уйига келиб хатни ўқиса ЮЗИНЧИ ГУЛИМ СЕНСАН деб ёзилган экан.

Mualif: დ ∫łηgελσчkα დ ∞
Yozilgan vaqti: 13 Mart 2019 в 10:23
Hikoyalar | Armonli sevgi
Orqaga qaytish